DunyoM.uz

Telefon: +998 (75) 226-52-52

»Dunyo-M» AJ aksiyadorlari diqqatiga

 

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорлари  диққатига!

 

Жамият номи: “DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati.

Манзилимиз: Қашқадарё вилояти Қарши шахри, Шайхали қўрғони Олтин бошоқ кўчаси 1 уй.

Электрон почта манзили: dunyo_m@mail.ru

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2023 йил 28 март куни соат 12-00 да жамият мажлислар зали (Олтин бошоқ кўчаси 1 уй) да утказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри 2023 йил 2 март ҳолатига ҳамда навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2023 йил 23 март ҳолатига шакллантирилади.

  Кун тартибига киритилган масалалар:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни, шунингдек бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан бошқарув органининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича Ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорнинг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
  6. Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги, асослилиги шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги ташқи аудитор хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботини тасдиқлаш, олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жамият акциядорларининг бир дона акциясига тўланадиган дивиденд пули миқдорини тасдиқлаш.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш.
  9. Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.
  10. Жамият саноқ комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.

11.Жамият кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ва бошқарув органи аъзолари ўртасида меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

  1. Жамиятнинг 2023 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудит ўтказадиган аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи учун пул маблағи миқдорини тасдиқлаш.
  3. Жамиятда 2022 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятда 2022 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (СМК) бўйича хусоботини тасдиқлаш.

Акциядорларни умумий йиғилишига тайёргарлик куриш учун маълумотлар (материаллар) билан жамият ҳисобчилар бўлими орқали танишишлари мумкин. Тел: 0 375 221-24-76

Эслатма: 1. Йиғилишга қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишга киришда шахсини тасдиқловчи хужжат яъни паспортини кўрсатиши шарт.

  1. Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг ишончли вакиллари акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишига фақат нотариал идоралари томонидан тасдиқланган ишончнома орқали киритилади.