DunyoM.uz

Telefon: +998 (75) 226-52-52

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

Жамият номи: “DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati.

Манзилимиз: Қашқадарё вилояти Қарши шахри, Шайхали қўрғони Олтин бошоқ кўчаси 1 уй.

Электрон почта манзили: dunyo_m@mail.ru

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 26 март куни соат 12-00 да жамият мажлислар зали (Олтин бошоқ кўчаси 1 уй) да утказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 2 март ҳолатига ҳамда навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2020 йил 19 март ҳолатига шакллантирилади.

  Кун тартибига киритилган масалалар:

1.Жамият кузатув кенгашининг 2019 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

2.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни, шунингдек бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан бошқарув органининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

3.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

4.Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

5.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

6.Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги, асослиги шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланиши тўғрисидаги ташқи аудитор хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

7.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботини тасдиқлаш, олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жамият акциядорларининг бир дона акциясига тўланадиган дивиденд пули миқдорини тасдиқлаш.

8.Жамият Кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш.

9.Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.

10.Жамият саноқ комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.

11.Жамият кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ва бошқарув органи аъзолари ўртасида меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

12.Жамиятнинг 2020 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

13.Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудит ўтказадиган аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи учун пул маблағи миқдорини тасдиқлаш.

14.“Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомга иловага асосан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш.

Акциядорларни умумий йиғилишига тайёргарлик куриш учун маълумотлар (материаллар) билан жамият ҳисобчилар бўлими орқали танишишлари мумкин. Тел: 0 375 221-24-76