DunyoM.uz

Telefon: +998 (75) 226-52-52

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари томонидан истисно тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспорт қилиш шарти билан биржа савдолари орқали буғдой сотилмоқда.

Буғдой 2019 йил 1 сентябргача 1 тоннасининг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз 1610000 сўмдан, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1932000 сўмдан сотилади.

Тадбиркорлик субъектларига “ноль” даражали қўшилган қиймат солиғи ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан қайтариб берилади.

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорлари  диққатига!

Жамият номи: “DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati.

Манзилимиз: Қашқадарё вилояти Қарши шахри, Шайхали қўрғони Олтин бошоқ кўчаси 1 уй.

Электрон почта манзили: dunyo_m@mail.ru

“DUNYO-M” аksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 30 март куни соат 10-00 да жамият мажлислар зали (Олтин бошоқ кўчаси 1 уй) да утказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри 2019 йил 11 март ҳолатига ҳамда навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2019 йил 26 март ҳолатига шакллантирилади.

  Кун тартибига киритилган масалалар:

1.Жамият кузатув кенгашининг 2018 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

2.Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бошқарув органининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

3.Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил иш фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

4.Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

5.Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботини тасдиқлаш, олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жамият акциядорларининг бир дона акциясига тўланадиган дивиденд пули миқдорини тасдиқлаш.

6.Жамият Кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш.

7.Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.

8.Жамият саноқ комиссияси аъзолари таркибини сайлаш.

9.Жамият кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ва бошқарув органи аъзолари ўртасида меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

10.Жамиятнинг 2019 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

11.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудит ўтказадиган аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи учун пул маблағи миқдорини тасдиқлаш.

12.Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш.

13.Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Устави”ни тасдиқлаш.

14.Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

15.Жамиятнинг “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

16.Жамиятнинг “Ички назорат тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

17.Жамиятнинг “Манфаатлар қарама – қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

18.Жамиятнинг устав фонди миқдорини тақсимланмаган фойда ҳисобидан қўшимча акция чиқариш ва акциядорлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлаш йўли билан ошириш.

19.Жамият томонидан тақсимланмаган фойда ҳисобидан қўшимча акция  чиқарилиши муносабати билан қўшимча акциялар (оддий ва имтиёзли) чиқарилуви тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш масаласини кузатув кенгаши ваколатига бериш.

Акциядорларни умумий йиғилишига тайёргарлик куриш учун маълумотлар (материаллар) билан жамият ҳисобчилар бўлими орқали танишишлари мумкин.

Тел: 0 375 226-54-90

 

 Барча бахолаш ташкилотлари рахбарларига:

         Хозирги кунда фойдаланилмай турган «Дунё-М» акциядорлик жамиятига тегишли қуйидаги асосий воситаларни ким ошди савдосида сотиш максадида бахолаш ишларини амалга ошириш учун уз тижорат таклифларингизни киска муддатларда такдим этишингизни сурайди.

Объект номи Жойлашган манзили Курилиш майдони Ер майдони
1 Кишлок хужалик махсулотларини саклаш омборхонаси Касби тумани Муглон кишлоги 5781,88 м2 1,27 га
2 Савдо дукони, айвон ва коровулхона Нишон тумани Талимаржон шахарчаси 166,40 м2 4200 м2
3 Музкаймок биноси Миришкор тумани Помуқ шахарчаси 20,33 м2 178,97 м2
4 Lacetti русумли автомашина 

(2005 йилда ишлаб чиқарилган)

Карши ш.
5 Нексия SONC русумли автомашина 

(2009 йилда ишлаб чиқарилган)

Карши ш.
6 Нексия DONC русумли автомашина 

(2004 йилда ишлаб чиқарилган)

Карши ш.

                                                                                                               Маъмурият